Қурайш ҳис қилаётган хатарнинг қанчалигини билиш учун Маккадан чиқди. Унга йўлда мусулмон бўлган Аббос ибн Абдулмутталиб дуч келиб қолди. У Расулуллоҳ с.а.в.нинг хачирларини миниб Қурайшга Расулуллоҳ с.а.в.дан омонлик сўрашларини айтиш учун Маккага кетаётган эди. Аббос Абу Суфён билан учрашиб қолганда унга: «Мана Расулуллоҳ с.а.в., одамлар ичида турибдилар. Қурайшнинг тонги энди ёмон бўлади. Оллоҳга қасамки, агар улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келиб, омонлик сўрашларидан олдин Расулуллоҳ с.а.в. Маккага куч билан кирсалар, бу нарса Қурайшнинг ҳалокатидир», деди. Абу Суфён: «Ота-онам сенга фидо бўлсин, менга йўл кўрсат», деди. Аббос уни мингаштириб, мусулмонлар қароргоҳига олиб кетди. Улар Умар ибн Хаттоб турган жойдан ўтишаётганда, Умар Расулуллоҳ с.а.в.нинг хачирларини кўриб қолди ва Абу Суфённи таниб, Аббос уни ўз ҳимоясига олмоқчи эканини билди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.нинг чодирларига шошилиб бориб, Абу Суфённинг калласини қилич билан чопиб ташлашга рухсат беришларини сўради. Аббос: «Ё Расулаллоҳ, мен уни ўз ҳимоямга олдим», деди. Шунда Аббос билан Умар ўртасида қаттиқ тортишув бўлди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Эй Аббос, уни чодирингга олиб кет. Эрталаб олдимга олиб келасан». Эрталаб Абу Суфённи Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига олиб келишди ва у Исломга кирди. Аббос Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига бориб: «Абу Суфён фахрни яхши кўрадиган одам, унинг учун бирор нарса қилинг», деди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ким Абу Суфённинг уйига кирса, омонда, ким эшигини беркитиб ўтирса, омонда, ким масжидга кириб олса, у ҳам омонда», дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. Абу Суфённи мусулмонларнинг аскарлари ўтиб бўлгунча Маккага олиб борадиган йўлнинг икки тарафи тоғ бўлган тор жойида ушлаб туришни буюрдилар. Токи у мусулмонларни ўз кўзи билан кўриб, қавмига кўрганларини далилли қилиб айтиб берсин. Шунингдек, унинг қавмига тез боришида улар мусулмонларга бирор қаршилик кўрсатишларининг хавфи бўлмайди. Расулуллоҳ с.а.в. Маккага кириш учун бутун эҳтиёт чораларини кўрдилар. Абу Суфённинг олдидан қабилалар ўтиб бўлгач, қавми олдига бориб, бор овози билан қичқирди: «Эй Қурайш жамоаси, мана Муҳаммад сизлар даф қила олмайдиган қўшин билан келди, бас, ким Абу Суфённинг уйига кирса омонда, ким эшигини беркитиб ўтирса омонда, ким масжидга кириб олса омонда». Қурайш Расулуллоҳ с.а.в.га қарши чиқиш фикридан қайтди. Расулуллоҳ с.а.в. келиб, Маккага кирдилар. Эҳтиёт чораларини кўришда давом этдилар. Қўшинни тўртга бўлишни ва уруш қилмасликни, қон тўкмасликни буюрдилар. Фақат мажбур қилинсалар ва бошқа илож қолмасагина урушишга рухсат бердилар. Мусулмонларнинг қўшинлари Маккага кирди. Ҳеч қандай қаршиликка дуч келмади. Фақат Холид ибн Валиднинг қўшини кичик бир қаршиликка дуч келиб уни енгди. Расулуллоҳ с.а.в. Макканинг баланд жойига тушдилар. Бу ерда бир оз туриб, Каъбага бордилар ва уни етти марта тавоф қилдилар. Кейин Усмон ибн Талҳани чақирдилар, у Каъба эшигини очди. Расулуллоҳ с.а.в. Каъба эшиги олдида турдилар. Одамлар кўпайди. Расулуллоҳ с.а.в. хутба қилдилар: «Ёлғиз
78-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|